Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Нукусда 3 та машина иштирокидаги мудҳиш ЙТҲда 6 киши ҳалок бўлди

Автоҳалокат натижасида 1 нафар ҳайдовчи ва 5 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган.

1150views0replies
0

t.me/kunuzqoraqalpogiston

Жорий йил 11 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри яқинида 3 та транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Kun.uz’нинг Қорақалпоғистон ЙХҲБ Матбуот хизматига таяниб хабар беришича, Нукус-Тўрткўл йўлининг 225-километри (Чилпиқ ёдгорлиги қаршиси)да Cobalt, Nexia ва Damas ўзаро тўқнашиб кетган. 
ЙТҲ натижасида жами 6 киши ҳалок бўлган.
Cobalt’даги 1 нафар йўловчи, Nexia’даги 4 нафар йўловчи ва Damas ҳайдовчиси воқеа жойида жон берган. Nеxia ва Cobalt ҳайдовчилари шифохонага ётқизилган. Уларнинг соғлиги ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1150views0replies
0

Изоҳлар