1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Ҳодисалар
13 май, 13:47 984 0

“Жигули” ва Nexia иштирокидаги ЙТҲда 2 та бола ва 5 нафар фуқаро вафот этди — видео

Мудҳиш ЙТҲ юқори тезликда ҳаракатланаётган иккита енгил автомашинанинг тўқнашуви оқибатида содир бўлган. Ҳайдовчиларнинг бири спиртли ичимлик истеъмол қилганини тан олган.
“Жигули” ва Nexia иштирокидаги ЙТҲда 2 та бола ва 5 нафар фуқаро вафот этди — видео
Фото: Видеодан кадр

Мазкур ЙТҲ жорий йилнинг 8 май санасида тахминан соат 22:10 да Қашқадарё вилояти Касби туман Тошқўрғон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4р-92 “Қарши-Таллиқўрғон-Касби-Жейнов” автомобиль йўлининг 26 км.да содир бўлган. Бу ҳақида туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Ҳаракат қоидаларини қўпол равишда бузиб, катта тезликда келаётган “ВАЗ 2101” автомашинаси йўлнинг қарама-қарши томонидан катта тезликда ҳаракатланаётган Nexia автомашинаси билан тўқнашади.

Мудҳиш автоҳалокат бир йўла 7 кишининг умрига якун ясади. Яна икки нафари шифохона тўшагида ҳаёт учун курашмоқда. 

Энг ачинарлиси вафот этганларнинг икки нафари гўдаклар, бири 1 ёшли яна бири эса 4 ёшли. Қолганлари ҳали қирқ ёшга ҳам етмаган шахслар эди.

Тирик қолган ҳайдовчилардан бири, машинани бошқаришдан олдин 100-200 гр спиртли ичимлик ичганини тан олган.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар