1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
13 май, 13:07 831 0

Метро билан боғлиқ навбатдаги муаммо: йўловчилар поезднинг келишини 30 дақиқа кутиб қолишди — видео

Мазкур ҳолатга “Тошкент метрополитени” УК ойдинлик киритди.
Метро билан боғлиқ навбатдаги муаммо: йўловчилар поезднинг келишини 30 дақиқа кутиб қолишди — видео
Фото: Видеодан кадр
Бугун, 13 май куни соат 10:30 дан 11:00 гача бўлган оралиқда Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналиши "Буюк Ипак йўли" метро бекатидаги йўловчилар поезднинг келишини 30-40 дақиқа кутишган. Натижада метрополитенда жуда кўп одамлар йиғилиб қолган. 

Вазиятдан чиқиш учун, йўловчилар "Амир Темур хиёбони" метро бекатигача ўз йўналишига тескари ҳаракатланган поездларда етказилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” УК расмий изоҳ берди.
 
Унга кўра, Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишида техник-профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 10:30 дан 11:00 гача поездлар айланмаси “Aмир Темур хиёбони” бекатига амалга оширилган.

Поездлар Сергели йўналишининг “5-бекат”дан “Aмир Темур хиёбони” бекатигача график асосида ҳаракатланиб, “Aмир Темур хиёбони” бекатидан “Буюк Ипак йўли” бекатигача поездлар бир томонлама ҳаракатланган.

Ҳозирда поездлар ўрнатилган тартибда ва ҳаракат жадвалига асосан ҳаракатланаётгани маълум қилинган.
 
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар