1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
Жамият
12 май, 20:50 1407 0

Шавкат Мирзиёев афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Фармонга мувофиқ, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган фуқаролар афв этилди.
Шавкат Мирзиёев афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади
Фото: UzNews.uz
Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 100 нафар фуқаролар афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 43 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 10 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 44 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқаролари, 4 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 6 нафарини аёл ҳамда 52 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар