Излаш
RUUZ

Криминал

Ҳайдовчининг бошига тош билан уриб, унинг $5 мингга яқин пулини олиб кетган йўловчи ушланди

Маълум қилинишича, йўловчи таксичига аввалдан таниш бўлган. У ҳайдовчининг йўлга чиқишдан олдин почта олганини ҳам кўрган.

1754views0replies
0

Тергов департаменти

Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудида 2021 йилнинг 8 май куни Cobalt ҳайдовчисига нисбатан босқинчилик жинояти содир этилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, 8 май куни соат 8:00 ларда 33 ёшли Ш. Абдуқаюм Cobalt’ига йўловчи сифатида таниши 25 ёшли С. Шокир ва икки нафар фуқароларни олиб, Тошкент шаҳрига йўлга чиққан.
Йўлда, яъни М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг Янгийўл тумани “Чаманзор” маҳалласи ҳудудида С. Шокир Ш. Абдуқаюмдан автомашинасини тўхтатишини сўраган ва чалғиганлигидан фойдаланиб тош бўлаги билан унинг бошига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган ва ҳайдовчининг ёнида бўлган 4 800 АҚШ долларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида С. Шокир қўлга олинган ва пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Терговда С. Шокир Ш. Абдуқаюм йўлда кетаётганида Тошкент шаҳрига почта олганлигини кўриб, ушбу почтани қўлга киритиш мақсадида босқинчилик жиноятини содир қилганлиги аниқланган. Бундан ташқари автомашинада бўлган икки йўловчи ҳолатни кўриб, қўрқиб қочиб кетганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С. Шокирга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб, анча миқдордаги мулкни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
1754views0replies
0

Изоҳлар