Излаш
RUUZ

Коронавирус

Uzbekistan Airways Ҳиндистон ва Туркияга яна айрим рейсларни бекор қилди

Республика махсус комиссиясининг қарори билан авиакомпания май охиригача Истанбул ва Деҳлига бўлган қатор қатновларни бекор қилди.

643views0replies
0

UzNews.uz

Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан Uzbekistan Airways Истанбул ва Деҳлига қатнайдиган қуйидаги рейсларни ҳам бекор қилди.
•  HY 271/272, Тошкент - Истанбул - Тошкент (фақат 2021 йил 26 ва 31 май кунлари);
•  HY 273/274, Тошкент - Истанбул - Тошкент (18 - 31 майгача фақат ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва жума кунларидаги рейслар);
•  HY 275/276, Самарқанд - Истанбул - Самарқанд (17 - 31 майгача);
•  HY 277/278, Фарғона - Истанбул – Фарғона (19 - 31 майгача;
•  HY 279/280, Урганч - Истанбул – Урганч (фақат 23 - 30 майгача);
•  HY 421/422, Тошкент - Деҳли - Тошкент (фақат 14, 21 ва 28 май кунлари);
Эслатиб ўтамиз, авиакомпания бундан аввал ҳам ушбу давлатларга қатор рейсларни бекор қилганди.  
Ушбу қарор Туркия ва Ҳиндистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият кескин ёмонлашуви ортидан қабул қилинган.
643views0replies
0

Изоҳлар