1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
7 май, 08:21 784 0

Ўзбекистонликни дўппослаган Россия Миграция хизмати ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Гумонланувчи жисмоний куч ишлатиб, ўз лавозимини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.
Ўзбекистонликни дўппослаган Россия Миграция хизмати ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Фото: Видеодан кадрлар
Аввалроқ, Томскда Миграция хизматида ушлаб турилган танишига ҳужжатларини беришга келган ўзбекистонлик ходимлар томонидан калтаклангани ҳақида хабар бергандик.  

Ҳолат бўйича Россиянинг Тергов қўмитаси томонидан текширув ўтказилган.  

Текширув натижасида Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 286-моддаси (зўрлик ишлатган ҳолда ўз лавозимини суиистеъмол қилиш ёки ундан фойдаланиш билан таҳдид қилиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят содир этганликда гумон қилинаётган полиция ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

“Гумонланувчи асоссиз равишда хориж фуқаросига жисмоний куч ишлатиб, қўли билан юзига урган, оёғига тепган”, - дейилади хабарда. 

Ҳозирда ҳодисанинг тўлиқ тафсилотларини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар