Излаш
RUUZ

Жамият

Ўқувчиларнинг мактабда бўлиш вақти FACE ID тизими орқали назорат қилинади

Ички ишлар вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида Қўшма Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

881views0replies
0

kharkiv.ua / Иллюстрация

Ўқувчиларнинг мактабда бўлиш вақти FACE ID тизими орқали назорат қилинади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ички ишлар вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган Қўшма Ҳайъат мажлисида маълум қилди.
Мазкур йиғилиш умумтаълим мактабларида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар профилактикасини таъминлаш масаласида ташкил этилган бўлиб, ички ишлар вазири ва халқ таълими вазири, вазир ўринбосарлари, соҳага масъул раҳбарлар иштирок этган бўлса, вилоят бошқармалари ва туман бўлимлари вакиллари жойлардан онлайн тарзда қатнашишди.
Йиғилишда сўз олган ИИВ вазири Пўлат Бобожонов келгусида икки вазирлик ҳамкорлигида ёшларнинг таълим олишлари учун зарурий барча чоралар кўрилишини билдирди.
Шунингдек, ёшлар ўртасидаги жиноятчиликка қарши курашда ҳамда ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, жойларда ички ишлар ва халқ таълими бўлимлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва маълумот алмашинувини мустаҳкамлаш каби масалалар бугунги куннинг долзарб вазифаси сифатида белгиланганлигини таъкидлади.
ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи полковник Бахтиёр Бердиалиев вояга етмаганлар ва мактаб ўқувчилари ўртасида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар таҳлилига тўхталиб, мактабларда давомат тадбирларини ўтказишда сусткашликларга йўл қўйилиши, ўқувчиларни назоратсиз қолдириш ҳамда профилактика инспекторлари ва мактаб раҳбариятининг ўзаро ҳамкорлик олиб бормаганлиги оқибатида йўқ қўйилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларга эътибор қаратди.
Йиғилишда Тошкент, Наманган, Фарғона, Сурхондарё вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолатлар, ўқувчилар томонидан қўл урилган жиноятлар ва унинг оқибатлари муҳокама қилинди.
881views0replies
0

Изоҳлар