Излаш
RUUZ

Сиёсат

Энди сайлов бюллетенида номзоднинг эгаллаб турган лавозими кўрсатилмаслиги мумкин

Депутатлар Сайлов кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳани мақуллади ва Сенатга юборди.

836views0replies
0

Шерзод Икрамутдинов / UzNews.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.
Янги лойиҳага кўра, Сайлов кодексининг 11 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. 
Хусусан, 14, 20, 22, 101 ва 102-моддаларида юқори турувчи сайлов комиссияларининг ваколатларидан қуйи турувчи сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш чиқариб ташланмоқда.
21-моддада Ўзбекистон президенти сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва ўн бир – ўн саккиз нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилишини белгилаш таклиф қилинди.
31-моддадан сайлов бюллетенида номзоднинг эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш жойи кўрсатилиши ҳақидаги норма чиқариб ташланяпти.
38-моддада сайловларда сиёсий партия ёки номзодларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйишда фуқаролар паспорт билан бир қаторда идентификация картаси орқали ҳам шахсини тасдиқлаши мумкинлигини белгилаш киритиляпти.
48-моддада сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиши жойи ва вақти ҳақида туман (шаҳар) ҳокимликлари камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилинган ҳолда ўтказилиши, бунда, ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб этилмаслиги белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
836views0replies
0

Изоҳлар