1 USD = 10542.66 1 EUR = 12826.20 1 RUB = 142.58
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10542.66 1 EUR = 12826.20 1 RUB = 142.58
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
4 май, 12:25 274 0

Дорини таниқли шахс ёки тиббиёт ходими орқали реклама қилиш тақиқланиши мумкин

Депутатлар “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқди.
Дорини таниқли шахс ёки тиббиёт ходими орқали реклама қилиш тақиқланиши мумкин
Фото: Қонунчилик палатаси
Қонун лойиҳаси билан мобил алоқа тармоғи орқали реклама тарқатилишига фақат истеъмолчининг розилиги билан йўл қўйилиши, дори воситасини таниқли шахс, тиббиёт ходими ёки ташқи кўриниши шифокорнинг ташқи қиёфасига ўхшаш шахс иштирокида реклама қилиш, шунингдек, алкоголь маҳсулотлари рекламаси тақиқланмоқда. 

Таркибида шакар, туз ва ёғ миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини реклама қилиш ҳам тақиқланиши мумкин.

Депутатлар шунингдек, қонун лойиҳасини такомиллаштиришда интернет ва ташқи реклама фаолиятини тартибга солинишга алоҳида эътибор қаратди. 

Депутатлар томонидан интернет рекламани тартибга солиш учун қонунчиликка Интернет реклама тушунчасини киритиш, миллий қонунчиликнинг татбиқ этиладиган ҳудудини аниқлаш, Ўзбекистонда интернет рекламани жойлаштиришни тартибга солиш механизмини аниқлаб олиш таклифлари киритилди.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар