Излаш
RUUZ

Жамият

Йил бошидан бери ЙТҲ оқибатида қарийб 400 киши вафот этди

ИИВ ЙҲХББ жорий йил 1-чорагида Ўзбекистонда содир этилган ЙТҲлар бўйича маълумот берди.

606views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ / Иллюстрация

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати 2021 йилнинг биринчи чорагида содир этилган ЙТҲ бўйича маълумотларни эълон қилди.
Маълум қилинишича, ушбу даврда содир этилган 1491 та ЙТҲда 394 нафар фуқаро вафот этган бўлса, 1168 нафари жароҳат олган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп — Тошкент (208 та) ва Фарғона (212) вилоятлари ҳамда Тошкент (170) шаҳрида кузатилган.
Белгиланган тезликка риоя қилмаслик (37,8%), пиёдалар ўтиш жойи йўқлиги сабабли йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш (15,3%), устунликка эга транспортга йўл бермаслик (12,4%) кабилар ЙТҲларга энг кўп сабаб бўлган. Ўтган йилги статистикада ҳам ушбу сабаблар энг кўп ЙТҲларга олиб келганди.
Статистикага кўра, 23-27 ёшлилар энг кўп ЙТҲ (374) содир қилган. ЙТҲларнинг 520 таси пиёда, 95 таси болалар, 162 таси велосипедчи, 10 таси мотоцикл иштирокида содир этилган.
Шунингдек, жорий даврдаги ЙТҲларнинг 533 таси - халқаро йўлларда, 396 таси - давлат аҳамиятидаги йўлларда, 320 таси шаҳар аҳамиятидаги йўлларда, 242 таси - маҳаллий йўлларда юз берган. Сутканинг вақти бўйича 860 та ЙТҲ ёруғ вақтида, қолган 631 таси тунги вақтда содир этилган.
606views0replies
0

Изоҳлар