Излаш
RUUZ

Жамият

Маданият вазирлиги концертдаги СССР байроғига муносабат билдирди

Томошабинлар орасида СССР байроғининг баланд кўтарилиши кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. “Миллий тикланиш” партияси буни ўзбек халқига ҳақорат, дея баҳолаганди.

1215views0replies
0

Маданият вазирлиги

1 май куни “Халқлар дўстлиги” санъат саройининг олд томонида “Хор турецкого” ва SOPRANO жамоаси томонидан “Ғалаба қўшиқлари” куйланиб, концерт дастури намойиш этилганди. 
Ушбу концерт давомида томошабинлар орасида қизил байроқ кўтарилгани акс этган фото кенг тарқалиб, кескин муҳокамаларга сабаб бўлганди. 
“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров ушбу ҳолатни “ғаразли провокация” деб атади ва кескин қоралашини маълум қилди.
Мазкур вазиятга Маданият вазирлиги қуйидагича муносабат билдирди. 
Михаил Турецкий мусиқа холдинги томонидан 2018-2019 йиллар давомида 14 та давлатда концерт дастурлари намойиши ўтказилган. 2020 йилда ҳам пандемияга қарамай Европанинг 13 та давлатида концерт дастурлари ташкил этилган. 
Шунингдек, жорий йилнинг 30 апрель куни Душанбе ҳамда 2 май куни Бишкек шаҳарларида ҳам халқлар ва миллатлар ўртасидаги ҳамдўстлик, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадига йўналтирилган мусиқий дастурларни тақдим этган.
Маданият вазирлиги ушбу концерт дастурининг Ўзбекистонда ўтказилишида ҳамкор ҳисобланиб, фақат саҳнадаги жараёнларга жавобгарликни ўз зиммасига олган. Яъни вазирлик иштирокчиларнинг саҳнада ўзини тутиши, миллий урф-одат ва анъаналарга зид бўлмаган мусиқий дастурлар тақдим этилишини назорат қилиб, намойишнинг бадиий савияси, етуклигига жавобгар ҳисобланади. 
“Лекин бугун ҳар биримиз миллийлигимиз, тилимиз, маданиятимиз, урф-одат ва анъаналаримиз тарғиботи йўлида хизмат қилар эканмиз, буни кенг оммага мажбурлаб ёки кескин танқид руҳида эмас, балки ўзимиз намуна кўрсатган ҳолда етказишимиз лозим деб биламиз. Бунга шу юртнинг ҳар бир фарзандини масъул деб ҳисоблаймиз”, - дейилади расмий муносабатда.
1215views0replies
0

Изоҳлар