1 USD = 10542.66 1 EUR = 12826.20 1 RUB = 142.58
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10542.66 1 EUR = 12826.20 1 RUB = 142.58
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Спорт
4 май, 08:14 280 0

Президент Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик ҳолатини танқид қилди

Мирзиёев иштирокидаги тақдимотда спортчилар ва уларнинг жамоасини қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.
 
Президент Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик ҳолатини танқид қилди
Фото: president.uz
Шавкат Мирзиёев 3 май куни ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнига оид тақдимот билан танишди.

Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур нуфузли мусобақага спортчиларни тайёрлаш учун кенг шароит яратилган эди. Юқори малакали мутахассислар жалб қилиниб, юзлаб ўқув-машғулотлар ташкил этилди. Бугунги кунгача спортчилар ёзги Олимпия ўйинларига 41 та, Паралимпия ўйинларига 16 та йўлланма олган.

Тақдимотда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик ҳолати танқид қилиниб, қониқарсиз деб баҳоланди. Май-июль ойларидаги мусобақаларда яна йўлланмаларни қўлга киритиш учун спортчилар ва уларнинг жамоасини қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди. Спортчиларга хизматларни кучайтириш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Федерациялар фаолиятини такомиллаштириб, жалб қилинган малакали спорт менежерлари билан бирга олимпиадачиларнинг жисмоний, тиббий ва психологик ҳолатини яхшилаш учун ҳар бир спорт тури бўйича алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. 
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар