1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Криминал
3 май, 14:14 1371 0

Бюджет пулларини энг кўп ноқонуний сарфлаган вилоятлар рўйхати эълон қилинди

Январь-март ойларида жами 189,1 млрд сўм миқдорида маҳаллий бюджетлар маблағлари ноқонуний сарфлангани аниқланган.
Бюджет пулларини энг кўп ноқонуний сарфлаган вилоятлар рўйхати эълон қилинди
Фото: UzNews.uz
Молия вазирлиги 2021 йил 1-чоракда маҳаллий бюджет маблағларини мақсадсиз ёки ноқонуний сарфлаган ҳокимликлар ва ҳокимликлар тизимидаги ташкилотлар рўйхатини эълон қилди.

Қайд этилишича, 2021 йил 1-чорагида ҳокимиятлар томонидан 3,4 млрд сўм миқдорида, ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармалари томонидан 2,9 млрд сўм миқдорида, ҳокимиятлар ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари томонидан 34,2 млрд сўм миқдорида молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Маҳаллий бюджетлар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 189,1 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.

Жумладан:

–  Сирдарё вилоятида – 40,2 млрд сўм;
–  Жиззах вилоятида – 23 млрд сўм;
–  Қорақалпоғистон Республикасида – 21,9 млрд сўм;
–  Андижон вилоятида – 19,8 млрд сўм;
–  Тошкент шаҳрида – 16,5 млрд сўм;
–  Тошкент вилоятида – 12,1 млрд сўм;
–  Қашқадарё вилоятида – 11,4 млрд сўм;
–  Сурхондарё вилоятида – 8,9 млрд сўм;
–  Фарғона вилоятида – 8,1 млрд сўм;
–  Самарқанд вилоятида – 7,9 млрд сўм;
–  Хоразм вилоятида – 6,4 млрд сўм;
–  Бухоро вилоятида – 6 млрд сўм;
–  Наманган вилоятида – 5,2 млрд сўм;
–  Навоий вилоятида – 1,4 млрд сўм қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.

Шу билан бирга, ўтказилган назорат тадбирлари давомида кўрилган чоралар натижасида бюджет муассасаларида харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ортиқча режалаштирилган маблағларни қисқартириш ва бошқа ноқонуний харажатларнинг тўхтатилиши ҳисобига жами 5,3 млрд сўм миқдоридаги бюджет маблағларини асоссиз сарфланишини олди олинди.

Бюджет қонунчилигини бузганлиги учун бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 9 нафар раҳбар ва бошқа мансабдор шахсларига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузилиб, кўриб чиқиш учун Маъмурий судларга юборилган.

Молия вазирлиги Ахборот хизматига кўра, 210,1 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари қонуний чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар