Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

“Аёл ва болаларни калтаклаган деновлик эркак” иши бўйича расмий маълумот берилди

Кеча ижтимоий тармоқларда номаълум эркакнинг бир аёлни шафқатсизларча калтаклагани акс этган видеолавҳа тарқалган эди.

2108views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда жорий йил 2 май куни сурхондарёлик фуқаронинг аёл ва унинг ёш болаларини уриб, уйдан ҳайдамоқчи бўлгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий муносабат билидириб, аёлнинг калтакланиш ҳолати бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Денов туманида содир бўлган.
Аниқланишича, туманнинг Буюк ипак йўли маҳалласида яшовчи Қ.С. 2021 йил 22 апрель куни вилоят ИИБ 102 рақамига қўшниси Х.Г. уриб тан жароҳати етказганлиги ҳақида мурожаат қилган. Шунингдек, мазкур ҳолат туман марказий касалхонасининг 25 апрелдаги хабарномаси навбатчилик қисмида ҳам қайд этилган. 
Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари туман ИИО ФМБ 2-сон ИИБ томонидан олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, фуқаро Қ.С. нинг мурожаатлари юзасидан суд-тиббиёт экспертизасидан ўтиш тўғрисида қарор берилган, фуқаронинг олган тан жароҳати “енгил тан жароҳати” тоифасига киради деб хулоса чиқарилган.
Вилоят ИИБ Ахборот хизмати ушбу “иш”нинг якуни бўйича қўшимча ахборот берилишини маълум қилмоқда.
2108views0replies
0

Изоҳлар