Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистонда май ойи боши иссиқ ва қуруқ бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

962views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугундан республика ҳудудига Каспий денгизидан салқин ва бироз нам ҳаво кириб келиши бошланди.
1 май куни республиканинг энг шарқий туманларида бироз беқарорлик сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли туманларда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 
Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат ушбу даражада сақланиб туради.
Бугун ва эртага баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
2 май куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +29...+32 даражагача, жанубда +34...+37 даражагача кўтарилади.
962views0replies
0

Изоҳлар