Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазиятдан хавотирда эканлигини билдирди

Ўзбекистон ТИВ икки давлат чегарасида содир бўлган вазият бўйича баёнот берди.

2080views0replies
0

knews.kg

Ўзбекистон ТИВ Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида юз берган отишма бўйича баёнот берди.
Унда ўзбек томони икки давлат чегарасидаги вазият кескинлашуви ортидан жабрланганлар борлигини чуқур хавотир билан қабул қилгани таъкидланади.
“Биз томонларни тўқнашувларни дарҳол тўхтатиш, вазиятни барқарорлаштириш бўйича қўшма чораларни кўриш ва зиддиятларнинг янада чуқурлаишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз”, - дейилади ТИВ баёнотида.
Бугунги кунда барча масалалар ва мавжуд муаммолар фақат Марказий Осиё қардош халқларига хос бўлган кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатлари руҳидаги музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилиниши кераклиги қўшимча қилинади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон юзага келган вазиятни иложи борича тезроқ ҳал қилишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр.
РИА Новости'нинг ёзишича, воқеа Қирғизистон томони сўнгги кунларда ўзбошимчалик билан Тожикистон билан илгари келишилган икки томонлама келишув шартларини бузганлиги ва "Головной" сув тақсимлаш пунктини эгаллаб олишни режалаштирганидан кейин содир бўлган.
Томонлар ҳодисада жабрланганлар борлигини маълум қилди.
2080views0replies
0

Изоҳлар