Излаш
RUUZ

Технологиялар

Ўзбекистонда интернет тармоқларига кириш тезлиги 1 800 Гбит/с га етказилади

Ушбу мақсадда ишлаб чиқилган лойиҳанинг умумий қуввати қарийб 26 млн АҚШ долларини ташкил қилади.

699views0replies
0

Иллюстрация

Ҳукуматнинг халқаро пакетли коммутация марказларини модернизация қилиш орқали Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланишни кенгайтиришга  доир тегишли қарори қабул қилинди.
Қарор матнида келтирилишича, бу борада “Ўзбектелеком” АК халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш” лойиҳасининг техник топшириқлари бўйича белгиланган тартибда ўтказилган танлов савдолари натижасига кўра АҚШнинг “Winncom Technologies Corp” компанияси ғолиб деб топилган.
Ушбу лойиҳанинг капитал қўйилмалари миқдори умумий 25 млн 920,4 минг АҚШ доллари бўлиб, – “Алоқабанк” АТ кредити 9 млн 947 минг АҚШ доллари, “Ўзбектелеком” АК маблағлари эса 5 млн 973,4 минг АҚШ долларини ташкил этади. 
Шундан 19 млн 947 минг АҚШ долларига зарур ускуналар харид қилинади. 
Шунингдек, мазкур қарорда лойиҳанинг қуввати, шу жумладан йиллик ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда тахминий йиллик экспорт ҳажми ҳақида ҳам маълумот берилган. Унга кўра, келгусида Ўзбекистонда халқаро ахборот-коммуникация тармоқларига умумий кириш тезлиги 1 800 Гбит/с га етказилади. 
Бунда сотиш ҳажми – 1 530 Гбит/с ни, хизматлар экспорти эса 80 Гбит/с ни ташкил қилиши кутилмоқда. 
699views0replies
0

Изоҳлар