1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
22 апрель, 18:09 588 0

Янгиҳаёт туманида аҳоли учун 10 дан ортиқ сайилгоҳлар қурилади

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидаги қатор маҳаллаларда бир ой давомида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 
Янгиҳаёт туманида аҳоли учун 10 дан ортиқ сайилгоҳлар қурилади
Фото: Янгиҳаёт туман ҳокимлиги
Туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг UzNews.uz’га маълум қилишича, Ал-Фарғоний маҳалласида 5 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми янгиланди, ички кўчаларнинг 983 кв метр қисмига асфальт ётқизилди, 2100 кв метр қисмига бетон ётқизилди, маҳалла болалари учун 3 та болалар майдончаси қурилди, 1 та “Street workout” ўрнатилди ҳамда футбол майдончаси қурилди. 

Атрофни кўкаламзорлаштириш мақсадида, 1000 га яқин манзарали дарахтлар ўтқазилди, аҳоли дам олиши учун 3 та айвонча, 12 та ўриндиқ ўрнатилмоқда. 

Туман ҳокими ташаббуси билан Ал-Фарғоний, Чароғон ва Янги Турмуш маҳаллаларида “Ёшлар боғи” сайилгоҳи қурилмоқда. 

Қайд этилишича, йил охиригача 10 дан ортиқ шундай сайилгоҳлар ташкил этилади. Илк “Ёшлар боғи” сайилгоҳи “Чароғон” маҳалласида қурилмоқда. 

Ушбу сайилгоҳдан 2 та болалар майдончаси ва 1 та “Street workout” ўрин олди. Аҳолининг сайр қилиши учун 1500 кв метр бетон ётқизилди, боғга 17 та ёритгич, 17 та ўриндиқлар ўрнатилди.


Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар