Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қорақалпоғистонда 250 бош қўй-қўзилар ёниб кетди. Суд-кимёвий экспертизасининг дастлабки хулосалари олинган — видео

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда қўй-қўзиларнинг сони 440 бош эканлиги айтилаётганди.

1501views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида жорий йилнинг 22 март куни фуқаро А. Ниязимбетовга тегишли 440 бош қўй-қўзиларнинг ёниб кетганлиги ҳақида маълумот тарқалди. 
Мазкур ҳолат юзасидан Элликқалъа тумани ички ишлар бўлими расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 22 мартдан 23 мартга ўтар кечаси 1981 йилда туғилган фуқаро А. Ниязимбетовга тегишли 250 бош қўй-қўзилари ва эчки-улоқлари келиб чиққан ёнғин натижасида ёниб кетган. Қўйлар 1-1,5 метр баландликда ёғоч ва симлар билан ўраб ясалган қўй қўра ичида боқиб келинган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган текширувда ҳодиса содир бўлган куни қўй ва эчкиларга 1955 йилда туғилган фуқаро Онгаров Умирзок қараб туриши керак бўлган. Унинг ўша куни қўрадан тахминан 15-20 метр узоқликдаги кўчма вагонда ёлғиз ўзи бўлгани аниқланди. 
Текширув давомида ушбу кўчма вагон ичкарисида ўт ёқиб, вагон ичкарисини иситиш ва овқат пишириш учун мўлжалланган ўчоқ жойлашгани ва ўша куни унда ўт ёқилганлиги аниқланди. 
Суд-кимёвий экспертизаси “газ-суюқлик храмотографияси усули ёрдамида намуналар эритувчи хлороформга хос бўлган пиклар кузатилди, нефт маҳсулотларининг изларига хос бўлган белгилар кузатилмаган”лиги ҳақида хулоса берган. Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1501views0replies
0

Изоҳлар