1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
22 апрель, 15:23 1505 0

Яқин даврда асосий озиқ-овқат нархлари кескин ошади — Марказий банк

Марказий банк кутилаётган нарх-наво ошиши сабабларини санади.
Яқин даврда асосий озиқ-овқат нархлари кескин ошади — Марказий банк
Фото: Иллюстрация / Олмазор тумани ҳокимлиги
Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилишида қисқа муддатли даврда айрим турдаги асосий озиқ-овқат нархларининг сезиларли ўсиши маълум қилинди.

Бунга бир томондан, ҳосилдорликнинг кам бўлганлиги ва айрим давлатлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига нисбатан киритилаётган чекловлар таъсирида ташқи бозорлардаги нархларнинг ўсиши, иккинчи томондан, ушбу маҳсулотларни импорт қилишда концентрация даражаси ва ички ишлаб чиқаришда таннарх харажатларининг нисбатан юқорилиги сабаб бўлиши таъкидланди.

Ўтган яқин давр ичида бирламчи аҳамиятга эга бўлган асосий истеъмол товарлари нархларининг юқори даражада ошишига ташқи бозорларда ҳосилдорлик ва логистика билан боғлиқ сабаблар таъсирида юзага келган коньюнктура ҳамда ички бозорлардаги рақобат шароитлари ва ишлаб чиқариш ҳажмининг чекланганлиги сабаб бўлган.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар