Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қашқадарёда Nexia-1 "газ заправка"да портлаб кетди

Портлаш оқибатида бир киши вафот этган, яна бир шахс тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

925views0replies
0

Қашқадар вилояти ИИБ

ФВВ хабарига кўра, бугун, 22 апрель куни соат 07:07 Қарши туманидаги “Истиқлол” МФЙда жойлашган АГТКШда Nexia-1 автомобилига ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.
Оқибатда 1 нафар фуқаро вафот этган ҳамда шохобчанинг 1 нафар ишчисига тан жарохати етган. Жабрланган ишчи шифохонага ётқизилган. 
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Жиззахда “Тоза ҳудуд” ДУКка тегишли чиқинди йиғиш машинасидаги газ баллони портлаши натижасида йўл четида бўлган 7 боланинг иккала оёғи кесиб ташланганди.
925views0replies
0

Изоҳлар