1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Ҳодисалар
21 апрель, 14:31 1152 0

Гулистонда эвакуатордаги “Матиз” радарга тушди

Вилоят ИИБ ҳолат қандай содир бўлганига изоҳ берди.
Гулистонда эвакуатордаги “Матиз” радарга тушди
Сирдарё вилоят ИИБ хабарига кўра, 2020 йил 9 апрель куни Гулистон шаҳрида ўтказилган рейд давомида “Матиз” ҳайдовчиси карантин қоидаларини бузиб, вилоят марказида ҳаракатланиб юрганлиги сабабли ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштиришга жўнатилган.  

Махсус эвакуатор юк машинаси “Матиз”ни жарима майдончасига олиб кетаётиб, Ўзбекистон кўчасида юқори тезлик 60 км/соат белгиланган жойда 70 км/соат тезликда ҳаракатланган чоғда “радар”га тушган.

Тезлик ўлчовчи мослама автоматик тартибда эвакуатор автомашинасига ортилган “Матиз”ни ҳам суратга олиб, тегишли базага жўнатган.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар