Излаш
RUUZ

Криминал

Метрода тўй қилган тиктокерлар жаримага тортилди

Транспорт вазирлигининг матбуот котиби мазкур ҳодиса иштирокчилари қонун доирасида жазоланиши ҳақида хабар берган эди.

872views0replies
0

Видеодан кадрлар

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда метро вагонида тўй қилаётгани акс этган видео тарқалган эди. Кейинчалик Транспорт вазирилигининг матбуот котиби Навруз Ашурматов фуқаролар жамоат жойида ўзини тутиш қоидаларини бузгани ва улар қонун доирасида жазоланиши ҳақида айтган.
ИИВ хабарига кўра, ҳодисада иштирок этган ҳар бир кишига нисбатан Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари жиноий ишлар бўйича суди томонидан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 54 ва 115 моддалари билан БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.
872views0replies
0

Изоҳлар