Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 бўйича ҳолат кескинлашиши сабабли қатор талаблар киритилмоқда

Бош вазир коронавирусга қарши курашиш комиссиясининг навбатдаги йиғилишида киритилаётган талабларни маълум қилди.

2121views0replies
0

UzNews.uz

Бош вазир Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилишда мамлакатдаги эпидемиологик ҳолат ёмонлашиши ортидан қатор карантин талаблари киритилиши маълум қилинди, дея хабар берди тадбирда қатнашаётган UzNews.uz мухбири.
Маълум қилинишича, қуйидаги талаблар киритилмоқда:
— Тўй ва бошқа маросимларни (барча дин вакиллари), шунингдек, ифторлик ўтказишда 100 кишидан ортиқ одам тўпламаслик;
— Умумий овқатланиш муассасаларида ўринлар сиғими 50 фоиздан кўп бўлмаслиги, лекин жами 100 кишидан ошмаслиги назорат қилинади;
— 1 майдан концерт томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказишга чекловлар белгиланди;
— Аэропорт, темир йўл вокзалларида ҳам карантин қоидаларига амал қилиниши назоратга олинади;
— Уй шароитида даволанаётган беморларнинг хонадонида карантин қоидаларига риоя қилиниши устидан қатъий назорат ўрнатилади.
— Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки 100 кишидан ошмаган ҳолатда ўтказиш зарурлиги таъкидланди.
— Йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши қатъий назоратга олиниши айтилди.
— Автобусларда ўриндиқларнинг 50 фоизгача чекланади, автобуслар сони кўпайтирилади.
2121views0replies
0

Изоҳлар