Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

“Дарё” мухбири Қаршида ИИБ ходими томонидан таҳдидга учради

Журналист ўз хизмат вазифасини бажараётган вақтда ички ишлар органи ходимининг таҳдидига учраган.

1141views0replies
0

Telegram

Қаршида ИИБ ходими “Дарё” сайти мухбирига қўполлик билан таҳдид қилган. ИИВ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, унда “суҳбат жараёнида касб этикасини бузган ички ишлар органи ходимининг ҳаракатлари ўрганиб чиқилиб, ҳуқуқий баҳо берилишини” маълум қилган.
Маълум қилинишича, интернет-нашр мухбири Отабек Қўлдошев 16 апрель куни Қарши шаҳридаги “Кўк гумбаз” масжидидан Рамазон ойининг биринчи жума намози ҳақида репортаж тайёрлаётганида шу ерда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимлари билан тушунмовчилик келиб чиққан.
Мухбир суратларни нима мақсадда олаётганини тушунтириб, автомобилидан мухбирлик гувоҳномасини олиб келганида, ҳодиса жойида бўлган ички ишлар ходимларидан бири унга қўполлик қилиб, бошқа ходимларга мухбирни автомобилга солиб, олиб кетишни буюрган. Отабек Қўлдошевни Қарши шаҳар 1-сонли ИИБга олиб келишган.
 “Дарё”нинг маълум қилишича, таҳририят зудлик билан ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов билан боғланган, шунингдек, бу вақтда Қарши шаҳар 1-сонли ИИБ биноси олдига қашқадарёлик бир гуруҳ журналист ва блогерлар тўпланган. 
Кўп ўтмай 1-сонли ИИБга Қарши шаҳар ИИБ бошлиғи Б. Мирзаев ва унинг матбуот котиби Ирода Расулова ҳам етиб келган. 
1141views0replies
0

Изоҳлар