Излаш
RUUZ

Сиёсат

Швецияда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси ташкил этилади

Элчихона фаолияти Швеция ҳамда Скандинавия давлатлари билан ўзаро муносабатларни ва амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилаётгани айтилмоқда.

598views0replies
0

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Швецияда Ўзбекистоннинг тўлақонли дипломатик ваколатхонасини ташкил этиш тўғрисида қарорни имзолади.  
Элчихонанинг фаолияти Швеция ва бошқа Скандинавия давлатлари (Дания, Норвегия) билан ўзаро муносабатларни ва амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, Европанинг етакчи компанияларидан инновация, сармоя ва технологияларни жалб қилиш, шунингдек, таълим соҳасида илғор Скандинавия тажрибасини жорий этиш бўйича тавсияларни чуқур ўрганиш ва ишлаб чиқиш устувор вазифалар сифатида белгиланди.
Таъкидланишича, Швецияда янги элчихонанинг очилиши қўшимча харажатлар талаб қилмайди, чунки Ўзбекистоннинг Афинадаги дипломатик ваколатхонаси фаолияти тугатилмоқда.
598views0replies
0

Изоҳлар