Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда 30 ёшли мотоциклчи Nexia иштирокидаги ЙТҲда вафот этди

Nexia автомобили ва мотоцикл ўртасидаги тўқнашув пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган.

828views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

14 апрель куни тахминан соат 08:24 Мирзо Улуғбек туманининг Зиёлилар кўчасидаги "Ўзавтотранс" биносининг қаршисида 33 ёшли Н.М. бошқарувидаги Nexia автомобили 30 ёшли А.А. бошқарувидаги РС200S мотоцикли билан тўқнашиб кетган.
Мотоциклчи тўқнашув оқибатида олган жароҳатлари сабабли, воқеа жойида вафот этган.
"Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувга енгил автомобиль ҳайдовчиси қайта бурилиш вақтида ҳаракат устуворлигига эга бўлган транспортни менсимагани сабаб бўлган", - дейилади ИИББнинг хабарида.
Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.
828views0replies
0

Изоҳлар