Излаш
RUUZ

Жамият

Наманганда тарбияланувчининг боғчада иссиқ сувдан куйиб ўлиши ортидан мудира ва бошқалар ишдан олинди

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари ҳодиса бўйича тўлиқ маълумот берди.

1009views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Наманганда 31-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган МТТнинг 6 ёшли тарбияланувчиси У.Ҳ. 65% куйиш билан тан жароҳати олиб, вафот этгани ҳақида хабар бергандик.
Мактабгача таълим вазирлги Ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаеванинг маълум қилишича, ўз ишига масъулиятсизлик билан қараган барча мутасаддилар ишдан олинган. 
Хусусан, болалар гуруҳида ишлаётган барча ходимлар ишдан бўшатилган. Шунингдек, 7 апрель куни МТТ мудираси, катта ҳамшира ва қўриқчи ўз лавозимидан озод қилинган.
1009views0replies
0

Изоҳлар