1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Ҳодисалар
13 апрель, 10:24 1335 0

Зиёратгоҳда фуқаро тепаликдан тушиб кетди. У тош устида сакраб селфи тушмоқчи бўлгани айтилмоқда — видео

Бундан 4 кун олдин ҳам ёш қиз шу тоғга чиқиш ва тушишда эҳтиётсизлиги оқибатида жароҳат олган. 
Зиёратгоҳда фуқаро тепаликдан тушиб кетди. У тош устида сакраб селфи тушмоқчи бўлгани айтилмоқда — видео
Фото: Видеодан кадр
2021 йилнинг 11 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги “Шайх Жалил бобо” зиёратгоҳида фуқаро тепаликдан тушиб кетди.

Амударё тумани тез-тиббий ёрдам диспетчери Ғуломжон Боботаевнинг гувоҳлик беришича, 11 апрель куни соат 13:10 ларда зиёратгоҳ ҳудудига чақурув бўлган. Тиббий ёрдам бригадаси 13:45 да етиб борган ва тоғдан йиқилиб тушган 2002 йилда туғилган В.И.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.

Аниқланишича, Хоразм вилоятидан келган зиёратчи шифокорларга шифохонага бормаслигини ва ҳамроҳлари билан биргаликда кетишини, ўзларининг ҳудудий шифохонасига кетишини айтган.

Зиёратгоҳи масъули Махсутбой Якубовнинг воқеа гувоҳларининг кўрсатмаларига таяниб маълум қилишича, йигит йиқилган тош устида, аввалроқ бир гуруҳ йигитлар сакраганича суратга тушаётган бўлган. 

–  Йиқилган йигит ҳам ана шундай ҳаракатлари ва эҳтиётсизлик оқибатида йиқилган бўлиши мумкин, - дейди зиёратгоҳ масъули.

“Халқ сўзи”нинг ёзишича, бундан 4 кун олдин ҳам ёш қиз шу тоғга чиқиш ва тушишда эҳтиётсизлиги оқибатида жароҳат олган. Уни зиёратгоҳ масъули Амударё тумани шифохонасига олиб борган ва унга ҳам тиббий ёрдам кўрсатилган.
 
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар