Излаш
RUUZ

Жамият

Рамазон ойида пойтахтдаги қатор кўчалар ёпилади — харита

Бир ой давомида таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни соат 18.00 - 23.00 орасида айрим кўчалар беркитилади.

788views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, Муқаддас Рамазон ойида таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни соат 18.00 - 23.00 орасида масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Беркитиладиган кўчалар қуйидагича:
—  Лутфий кўчаси (фақат масжид томони, қарама қарши томон ҳаракат учун очиқ бўлади) Катта Қани кўчаси билан кесишмадан Катта Хирмонтепа кўчаси билан кесишган йўлгача;
—  Кўкча Дарвоза кўчаси Бешқайрағоч кўчасидан Нурафшон кўчасигача;
—  Келес кўчаси Норазтепа кўчасидан Гулсарой кўчасигача;
—  Камолон кўчаси Самарқанд Дарвоза кўчасидан Бунёдкор кўчасигача;
—  Ал-Хоразмий кўчаси Катта Қани кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача;
—  Қорақамиш-3 кўчаси Қорақамиш-1 кўчасидан Келес йу́ли кўчасигача.
“Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин”, - дейилади хабарда.
788views0replies
0

Изоҳлар