Излаш
RUUZ

Жамият

“Шифокорлар сабаб биз онасиз қолдик” мазмунидаги видеомурожаат юзасидан расмий муносабат билдирилди

Бош прокуратурага кўра, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, судга оид тиббиёт экспертизаси ҳам тайинланган.

1837views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда “Битта укол билан ўлдирди... Дўхтирлар ўлдирди” деб айтилаётган видеоёзув тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан ССВ ҳамда Бош прокуратура расмий муносабат билдирди. 
ССВнинг билдиришича, 1985 йилда туғилган О.Ф жорий йилнинг 16 март куни Навоий вилоят перинатал маркази гинекология бўлимига 12 ҳафталик ҳомиласининг нобуд бўлганлиги билан мурожаат қилган. Унга “4-ҳомиладорлик, 14-ҳафта 4-кунлик ҳомила, 3-туғруқ, ривожланмай қолган ҳомила” ташхиси қўйилган.
Текширувларда ҳомиланинг уч ҳафтадан ортиқ ривожланмай қолганлиги, умумий қон таҳлилида лейкоцитлар миқдори нормадан ошганлиги аниқланган ва керакли тавсиялар берилган. 
2021 йил 16 март куни соат 17:50 лар атрофида муолажа ҳамшираси томонидан “Цефтриаксон” дори воситаси билан ўнг билак соҳасига синама қўйгандан кейин тўсатдан анафилактик реакция, анафилактик шок ва клиник ўлим ҳолати кузатилган. Ўтказилган тезкор реанимацион чора-тадбирлардан сўнг юрак фаолияти тикланиб, реанимация бўлимида узайтирилган суъний нафас бериш аппаратида интенсив даво муолажалари давом эттирилган.
Даволаш жараёнида 17, 23 ва 25 март кунлари малакали анестезиолог ва реаниматологлари томонидан кўрикдан ўтказиб келинган.
Ўтказилган интенсив даво муолажаларига қарамасдан 2021 йил 25 март куни бемор О.Ф.да биологик ўлим қайд қилинган. 
Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бораётганини ва тегишли тартибда судга оид комиссион тиббиёт экспертизаси тайинланганини маълум қилди.
1837views0replies
0

Изоҳлар