1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
9 апрель, 18:57 1717 0

Бозорларда ўсимлик ёғи қимматлаши сабаби айтилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси кунгабоқар ёғи ва маҳаллий пахта ёғи нархлари нега ошганига изоҳ берди.
Бозорларда ўсимлик ёғи қимматлаши сабаби айтилди
Фото: UzNews.uz
Монополияга қарши курашиш қўмитаси маълум қилишича, республика бўйича йилига 300 минг тоннадан ортиқ ўсимлик ёғи талаб этилади.  

2020 йилда аҳоли истеъмоли учун 450 минг тоннадан зиёд ўсимлик ёғи муомалага чиқарилган бўлиб, шундан ярмидан ортиқроғи импорт қилинган.

“Ички бозорларда нархлар кескин ўсишига биринчи навбатда ташқи жаҳон бозорларида нархлар ошиши ва ўтган ҳосил йилида етиштириш ҳажмлари нисбатан камроқ бўлиши муносабати билан асосий етказиб берувчилардан бўлган қўшни давлатларда кунгабоқар ёғи ва уруғи экспортига юқори божхона божлари белгиланиши тартиби муддати узайтирилиши ҳам таъсир этди”, - дейилади хабарда.

Ўз навбатида олиб келинадиган кунгабоқар ёғи ва уруғи нархларининг ошиши маҳаллий пахта ёғи нархларига ҳам бевосита ўз таъсирини кўрсатган.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар