Излаш
RUUZ

Жамият

2021 йил учун закот, фитр садақаси ва фидя миқдорлари маълум қилинди

Бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг тегишли қарори қабул қилинди.

10589views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2021 йилги (ҳижрий 1442 йил) закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.
Унга кўра,
– закот нисоби 27 млн 200 минг сўм деб белгиланди.
Изоҳ: бунда закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм эканлиги, бугунги кунда 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 320 минг сўм экани ҳисобга олинган.
Шунга кўра, зарур эҳтиёждан ташқари бир йил давомида 27 млн 200 минг сўм ва ундан ортиқ маблағга эга бўлган мусулмон киши жами маблағининг қирқдан бири (1/40)ни ҳисоблаб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.
–  фитр садақасининг миқдори:
буғдойдан 2 кг 10 000 (ўн минг) сўм;
арпадан 4 кг 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
майиздан 2 кг 80 000 (саксон минг) сўм;
хурмодан 4 кг 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланди.
Изоҳ: фитр садақасининг миқдори буғдойдан ярим соъ (2 кг.), арпадан бир соъ (4 кг.), майиздан ярим соъ (2 кг.) ва хурмодан бир соъ (4 кг.)дир.
Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг буғдой ўртача 5 минг сўм, 1 кг арпа ўртача 3,5 минг сўм, 1 кг майиз ўртача 40 минг сўм ва 1 кг хурмо ўртача 35 минг сўм экани маълум бўлди.
Шунга кўра, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя қилади.
–  фидя миқдори бир кун учун 25 минг сўм, бир ойга 750 минг сўм деб белгиланди.
Изоҳ: фидя миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати қийматида ҳисобланади. Бугунги кунда бу ўртача 25 минг сўмга тўғри келмоқда.
Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.
10589views0replies
0

Изоҳлар