Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда “Наврўз” никоҳ уйи бузиб ташланди

Пойтахт ҳокимлиги бузилган бино ўрнида нималар қурилишини маълум қилди.

1195views0replies
0

t.me/tashkent_retrospective

9 апрелга ўтар кечаси “Наврўз” никоҳ уйи бузиб ташланиши акс этган фотолар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлганди.
Пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, қурилиш президент топшириғи асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалга оширилмоқда.
Миллий боғ ҳудудида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейининг янги биноси, янги Миллий драма театр биноси, машҳур япониялик архитектор Тадао Андо лойиҳаси асосида Давлат санъат музейининг намойишлари комплекси, ёш олимлар, ёшлар ва китоб ихлосмандларига хизмат кўрсатишга мўлжалланган, илм-фан ва санъатнинг турли соҳаларига оид босма ва электрон даврий нашрларнинг улкан салоҳиятига эга бўлган ҳамда 1,5 млн дона китоблар фондини ўз ичига олган кутубхона биноси қурилади.
1195views0replies
0

Изоҳлар