Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши кутилмоқда

Синоптиклар республикада дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1044views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жума ва шанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаларининг кириб келиши давом этади.
Республика бўйича ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечалари +7...+12, кундузи +21...+26 даража бўлади.
Кавказ ҳудудларидан салқин ҳаво массаларининг кириб келиши натижасида, 11 апрель куни ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда.
Ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кечалари +7...+12, кундузи эса +17...+22 даражадан юқори ва меъёрдан 2-3 даража паст бўлади.
Шу кунларда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1 600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
1044views0replies
0

Изоҳлар