Излаш
RUUZ

Жамият

“Aybon Gold” ва “Abibas”: Ўзбекистонда 2000 дан ортиқ контрафакт маҳсулотлар аниқланди

Интеллектуал мулк агентлиги 15 февраль – 15 март кунлари ўтказилган контрафакт маҳсулотлар реализациясига қарши “Контрафактсиз ой” натижаларини тақдим қилди.

837views0replies
0

t.me/uzbais

25 кишилик ишчи гуруҳ республика бўйича бозорлар, йирик савдо мажмуалари ва кўчма савдо нуқталарида контрафакт маҳсулотлар айланмасига қарши курашиш бўйича профилактика тадбирларини олиб борди.
Бугунги кунга келиб, ишчи гуруҳ томонидан аниқланган контрафакт маҳсулотларнинг сони 2000 дан ошиб кетган. Ушбу аниқланган контрафакт маҳсулотларнинг ҳар бири Агентлик экспертлари томонидан ўрганилиб, босқичма-босқич уларнинг ишлаб чиқарувчиларига нисбатан ҳуқуқбузарлик даражасидан келиб чиққан ҳолда огоҳнома, тақдимнома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома каби таъсир чоралари қўлланилмоқда.
Шунингдек, қонунчбузарлик орқали маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган ҳолатлар бўйича 41 та тадбиркорлик субъекти раҳбарларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан баённомалар расмийлаштирилиб, маъмурий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун судларга юборилди.
Хусусан, ижтимоий тармоқларда тарқалган “Sraft Foods Rus” (Россия) МЧЖга тегишли “Alpen Gold” жамланма товар белгили маҳсулотининг “Aybon Gold” номли контрафакт нусхаси “МАХ-ЭЛИТE” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарлган. Ҳолат бўйича МЧЖ раҳбарига тегишли тушунтириш ва огоҳлантириш ишлари олиб борилди ва контрафакт маҳсулот ишлаб чиқарилиши тўхтатилди.
Бундан ташқари, 300 дан ортиқ ишлаб чиқарувчиси номаълум бўлган сохта маҳсулотлар ҳам аниқланди. Жумладан, Германиянинг “Adidas AG” компаниясига тегишли “Adidas” товар белгили маҳсулотининг “Abibas” каби контрафакт нусхалари аниқланиб, ишлаб чиқарувчисини топиш ва чора кўриш учун Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этилди.
837views0replies
0

Изоҳлар