Излаш
RUUZ

Коронавирус

Хорижда COVID-19’га қарши эмланганлар Ўзбекистонда ҳам эмланадими?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева ушбу саволга жавоб берди.

609views0replies
0

ССВ

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева хорижда COVID-19’га қарши эмланганлар Ўзбекистонга келгач, эмлаш жараёнига жалб қилинишига ойдинлик киритди.
— Чет элда эмланиб, эмланганлик сертификатини олган фуқаролар Ўзбекистонда эмланиши шарт эмас. Бундай ҳолатларда тиббиёт муассасалари ходимларига мазкур сертификат тақдим этилади ва фуқаро эмланганлар рўйхатига киритилади, - дейди у.
Хорижда вакцина қабул қилган фуқаролар 2 ёки 3 босқичли эмлашдан тўлиқ ўтганидан сўнг эмланганлик сертификатини олади. Баъзи давлатларда сертификат ўрнига маълумотнома берилади. Бу маълумотномада эмлашнинг барча босқичидан тўлиқ ўтган ёки ўтмаганлик тўғрисида ёзувлар киритилган бўлади. Бу ҳужжат тиббиёт ходимлари томонидан ўрганиб чиқилгач, мазкур фуқарони эмлаш бўйича хулоса қилинади.
Агар фуқаро чет элда ҳам мамлакатимизда қўлланилаётган вакцина билан эмланишни бошлаган бўлса, кейинги босқичларни юртимизда давом эттириши мумкин.
609views0replies
0

Изоҳлар