Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

“Ўзавтосаноат” компаниясини ислоҳ қилиш бошланди

Трансформация жараёни 2 босқичда амалга оширилади. Илк босқичда компанияни хусусийлаштиришга тайёргарлик кўрилади, иккинчисида - янги моделларни ишлаб чиқариш, электромобилларни ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш йўлга қўйилади.

780views0replies
0

UzNews.uz

Boston Consulting Group (BCG) компанияси билан биргаликда “Ўзавтосаноат” АЖ ва унинг таркибий корхоналарини ислоҳ қилиш бўйича трансформация офиси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.
“Соҳанинг трансформация дастурини биргаликда амалга оширилиши автомобиль бозорини ислоҳ қилиш учун зарур иқтисодий шароитларни ҳамда трансформация ва босқичма-босқич "Ўзавтосаноат" ва унинг таркибий корхоналарини хусусийлаштириш орқали мамлакатимизда рақобат муҳитини яратади”, - дейилади хабарда.
Трансформация жараёнида саноатни бошқаришнинг эски моделидан воз кечиш, маҳсулот сифати ва ҳажмига бевосита таъсир кўрсатадиган ишлаб чиқариш ва бизнес жараёнларини модернизация қилиш режалаштирилган.
Ишлаб чиқаришнинг янги йўналишларини ривожлантириш ва маҳаллийлаштириш даражасини 70 фоизгача кўтарилиши самарали бошқарувниг натижаси бўлади. Бу эса, ўз ўрнида, маҳсулотнинг чакана нархини пасайтиришга имкон беради. 
Биринчи босқичдаёқ ушбу дастур Chevrolet Tracker ва Onix каби моделларни ишлаб чиқарилишини бошлашни назарда тутади. 
Трансформация жараёни қуйидаги 7 та йўналиш бўйича амалга оширилади:
•  Савдо ва маркетинг;
•  Янги ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик ва хусусийлаштириш;
•  Харидорлар ва таъминотчилар билан ишлаш;
•  Ишлаб чиқариш жараёнларини яхшилаш;
•  Айланма маблағларни мувофиқлаштириш;
•  Молиявий кўрсатгичларни яхшилаш;
•  Рақамлаштириш ва ахборот технологияларни жорий этиш.
Трансформация стратегияси ва дастури доирасида қуйидаги босқичлар белгиланган:
– 2021-2022 йилларда “Ўзавтосаноат” ва унинг таркибий корхоналарини трансформация қилиш, шунингдек, жорий операцион фаолиятни (корпоратив бошқарув, ишлаб чиқариш, молия, савдо ва сотувдан кейинги хизмат) оптималлаштириш ва хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш;
– 2022-2025 йилларда ҳамкорлар билан биргаликда янги моделларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, ишлаб чиқаришга сарфланадиган вақтни икки баравар қисқартириш, маҳаллийлаштириш даражасини 70 фоизгача ошириш, электромобилларни ишлаб чиқаришга тайёргарлик ва босқичма-босқич “Ўзавтосаноат” таркибий корхоналари улушларини хусусий секторга сотиш.
780views0replies
0

Изоҳлар