Излаш
RUUZ

Жамият

Қашқадарё ва Навоий вилояти ҳокимларига "ҳайфсан" берилди

Шунингдек, вилоятларнинг айрим масъуллари лавозимидан озод этилди.

543views0replies
0

ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 8 апрель куни тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда қатор камчиликларга йўл қўйгани сабабли Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, солиқ бошқармаси бошлиғи, марказий банк бошқармаси бошлиғи, Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, марказий банк бошқармаси бошлиғи ва солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, вилоят прокурори, ички ишлар бошқармаси бошлиғига, шунингдек, Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов ва вилоят прокурорига "ҳайфсан" берилди.
Президент қатъий огоҳлантириш олган раҳбарлар чорак якунигача ўзгариш қилмаса, барчаси ишдан кетишини таъкидлади.
543views0replies
0

Изоҳлар