Излаш
RUUZ

Криминал

Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи пора билан ушланди — видео

Мансабдор шахс ушланиб, унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси билан жиноий иш қўзғатилди. 

850views0replies
0

Видеодан кадр

Андижонда фуқаро бошқа фуқаронинг халқ таълими тизимида ишловчи танишларини аттестациядан ўтказиш, 2 нафар танишини мактаб директори лавозимига ҳамда дугонасини мактаб директори ўринбосари лавозимига тайинлаш масаласини ҳал қилиб бериш учун $8400 сўраган ва бу пулларни олган вақтида қўлга тушган.
Фуқаро бу пулларнинг $900 ни Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғига беришини айтганидан кейин тезкор тадбир давом эттирилади.
Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи $900 ни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноий иш қўзғатилди.
850views0replies
0

Изоҳлар