1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
8 апрель, 09:10 5737 2

UzAuto Motors Malibu-2, Equinox ва Tracker нархи оширилиши сабабини маълум қилди

Ушбу русумдаги автомобиллар нархи $1-7 мингга кўтарилди.
UzAuto Motors Malibu-2, Equinox ва Tracker нархи оширилиши сабабини маълум қилди
Фото: UzNews.uz
Автокомпанияга кўра, доллар курсининг ўсиши (30 фоиздан кўпроққа), Жанубий Корея вони курсининг долларга нисбатан мустаҳкамланиши (10-15%), пандемия ва бошқа омиллар натижасида логистика нархининг дунё миқёсида ўсиши Malibu нархининг янгиланишига асосий сабаб бўлган.  

Бундан ташқари, Chevrolet Tracker автомобилига янги имкониятлар қўшилган. Янгиланган Tracker аввалги русумлардан ички иқлим назорати, электрон бошқарилувчи хайдовчи ўриндиқлари ва сунъий чармдан ишланган ўриндиқлар ҳамда бошқа қулайликлар иборат Redline мажмуасида тақдим этилган.

Chevrolet Equinox автомобилида RS комплектацияси янгиланиши муносабати билан қатор қулайликлар пайдо бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Malibu-2 LTZ 2.0 л турбо нархи 369 млн сўмга, (автомобиль ўртача $4 мингга қимматлади), Equinox — 414 млн сўмга ($7 мингга), Tracker —240 млн сўмга ($1-1,7 мингга) кўтарилди.
Изоҳлар
  • Javohir Urozboyev
    Javohir Urozboyev 8 апрель, 10:12

    Ўртача ойлик қанча Ўзбекистонда?

  • Karim Xodjaev
    Karim Xodjaev 8 апрель, 09:23

    вай маладеслар

Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар