1 USD = 10496.99 1 EUR = 12551.25 1 RUB = 138.59
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10496.99 1 EUR = 12551.25 1 RUB = 138.59
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Коронавирус
8 апрель, 08:52 421 0

“49 602 нафар эмланганлардан 71 тасида ножўя таъсир кузатилди” – Нурмат Отабеков

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков Ўзбекистонда AstraZeneca ва ўзбек-хитой вакцинасидан эмланганларда кузатилган ножўя таъсирлар ҳақида маълумот берди.
“49 602 нафар эмланганлардан 71 тасида ножўя таъсир кузатилди” – Нурмат Отабеков
Фото: Видеодан кадр
Унинг айтишича, 6 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 49 602 нафар фуқаро COVID-19’га қарши эмланган.  

Шундан 29 минг 860 нафари AstraZeneca вакцинасини қабул қилган, 19 минг 742 нафари ZF-UZ-VAK2001 вакцинаси билан эмланди.

Нурмат Отабеков бугунги кунгача жами эмланганлар орасида кузатилган ножўя таъсирлар ҳақида ҳам маълумот берди.

Қайд этилишича, ножўя таъсирларнинг сони 71 тани ташкил этган. Уларнинг 45,7 фоизида тана ҳароратининг 37,5 даражадан бироз ошиши, 21,2% ҳолатда эмланганлар танасида кичик оғриқ, 14,1% эмланганлар эмланган жойда қичишиш, 11,2% ҳолатда инъекция ўрнида оғриқ, 2,2% ҳолатда асабийлашиш, ҳолсизланиш ва қўрқиш каби белгилар кузатилган. 

Маълум қилинишича, улар орасида бирорта ҳам жиддий асоратлар кузатилмаган.

Аввалроқ, синовдан ўтказилаётган Хитой вакцинасидан 1-даражали ножўя таъсирлар (аллергик реакция, бироз иситма чиқиши, бош оғриғи) 5 нафар шахсда кузатилган ёки  0.3 фоизни ташкил этгани маълум қилинганди.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар