Излаш
RUUZ

Жамият

“Ўзбеккино” Кинематография агентлигига ўзгартирилди

Президентнинг мамлакатда кино санъатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича фармони ва қарори имзоланди.

566views0replies
0

"Ўзбеккино" МА

Ҳужжатга мувофиқ, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Кинематография агентлиги этиб қайта номланмоқда.  
Агентликка “Олтин Хумо” миллий кино мукофоти тақдимотини ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб бориш, “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалини таъсис этиш ва уни 2021 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб бориш бўйича ташаббус кўрсатиш юклатилмоқда.
Фармонга кўра, 2021 йил 1 сентябргача кино саноати вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида киношаҳарлар барпо этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши белгиланди.
Президент қарори билан Ўзбекистон Кинематография академияси олий таълим муассасаси ташкил этилади.  
Шунингдек, “Республика кинофонди” ДУК негизида бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган “Ўзбекистон миллий кинофонди” давлат муассасаси, “Ўзбекфильм” ДУК негизида хусусий кинокомпанияларга фильм, мультфильм ва сериаллар яратиш бўйича хизмат кўрсатувчи “Ўзбекфильм” киноконцерни” ДУК тузилади.
566views0replies
0

Изоҳлар