Излаш
RUUZ

Жамият

2020 йилда 671 млрд сўмлик талон-торожлик ҳолатлари аниқланди – Ҳисоб палатаси

Жумладан, Қорақалпоғистонда қуриб фойдаланишга топширилгани айтилган мактаб филиалида умуман қурилиш бўлмагани аниқланган.

552views0replies
0

Иллюстрация / Прокуратура департаменти

2020 йилда ўтказилган назорат тадбирлари давомида давлат бюджети ва жамғармалари ҳисобидан ажратилган 671,3 млрд сўмлик маблағлар ноқонуний харажатлар ва ўзлаштиришлар аниқланган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
Жумладан, ўтган йил давомида Халқ таълими вазирлиги муассасаларида 192,2 млрд сўмлик молиявий хатолик ва ўзлаштириш ҳолатлари кузатилган.
Мисол учун, Халқ таълими вазирлиги муассасаларида 192,2 млрд сўмлик молиявий хато, камчиликлар ва ўзлаштиришлар аниқланган. Жумладан, Беруний туманидаги 420 млн сўмга қурилиб, фойдаланишга қабул қилинганлиги кўрсатилган 58-мактаб филиалида умуман қурилиш бўлмаган.
Шунингдек, давлат ташқи қарз маблағларини жалб қилган ҳолда 2010−2019 йилларда якунланган умумий қиймати 12,6 млрд долларлик 81 та лойиҳаларнинг 24 тасида хато ва камчиликлар аниқланган.
Бундан ташқари, Палата ҳисоботида айрим лойиҳалар йиллаб кечиктирилгани, лойиҳада кўзда тутилган мақсадлар доимий ўзгартирилган ёки сифатсиз асбоб-ускуна ва жиҳозлар қиммат нархларда сотиб олинганлиги, баъзи лойиҳаларнинг самарадорлик кўрсаткичлари ўта паст даражада ҳамда лойиҳа маблағлари талон-торож қилиниб ўзлаштирилганлиги айтиб ўтилди.
552views0replies
0

Изоҳлар