1 USD = 10496.99 1 EUR = 12551.25 1 RUB = 138.59
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10496.99 1 EUR = 12551.25 1 RUB = 138.59
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Иқтисодиёт
7 апрель, 12:52 321 0

Ангрен шина заводи 15% қувват билан ишлаётгани сабаби айтилди

“Ўзкимёсаноат” мазкур ҳолатга коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган чекловлар сабаб бўлганини маълум қилди.
Ангрен шина заводи 15% қувват билан ишлаётгани сабаби айтилди
Фото: brz.uz
“Миллий тикланиш” партияси раҳбари Алишер Қодиров Хитой Эксимбанкидан олинган $156,4 млн қарз эвазига қурилган Ангрен шина заводи икки йилдан бери 15% қувват билан ишлаётганини маълум қилганди.  

“Ўзкимёсаноат” АЖ ушбу ҳолатга муносабат билдирди.  

Маълум қилинишича, бунинг асосий сабаби коронавирус пандемияси даврида жорий этилган чекловлар оқибатида аксарияти хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган хом ашё ва материалларнинг импорти чекланди, ишлаб чиқаришда тўхталишлар юзага келди, маҳсулот сотуви пасайди ва айланма маблағларнинг танқислигига олиб келди. 

Шунингдек, Хитойнинг LingLong компанияси билан General Motors корпорацияси талаблари асосида маҳсулотларни ва корхонани омологациядан ўтказиш учун техник кўмак кўрсатиш бўйича шартнома имзолаш муддати кечиккан.

2020 йил ноябрида Linglong компанияси билан 4 йил муддатли шартнома имзоланди.

Ушбу шартнома АҚШнинг General Motors корпорацияси томонидан ўрнатилган BIQS талаблари асосида UzautoMotors АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун шиналар етказиб беришни таъминлайди.

Ҳозирда корхона Хитойнинг LingLong компаниясининг техник кўмаги остида мазкур талабларни бажариш бўйича ишлар якунига етиш арафасида турибди.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар