1 USD = 10496.99 1 EUR = 12551.25 1 RUB = 138.59
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10496.99 1 EUR = 12551.25 1 RUB = 138.59
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
7 апрель, 11:10 323 0

Тошкентда ташқи реклама объектларини жойлаштириш, ўрнатиш, ўзгартириш ва паспортларининг берилишига мораторий киритилди

1 апрелдан киритилган тақиқ йил охиригача амал қилади.
Тошкентда ташқи реклама объектларини жойлаштириш, ўрнатиш, ўзгартириш ва паспортларининг берилишига мораторий киритилди
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
2021 йил 1 апрелдан 2021 йил 31 декабрига қадар ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш, ўрнатиш, ўзгартириш ва паспортларининг берилишига мораторий эълон қилинди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 27 мартдаги қарорида белгиланди.

Ушбу давр ичида Тошкент шаҳрида ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хатловдан ўтказилади ва ягона электрон реестр шакллантирилади.

Қайд этилишича, мораторий ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) жойлашган рекламага оид эмас.

Мораторий амал қилиши давомида янги ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ноқонуний ҳисобланиб, белгиланган тартибда демонтаж қилинади ва уларни ўрнатган шахсларга нисбатан чоралар кўрилади.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар