Излаш
RUUZ

Жамият

Шаҳарнинг дарвозаси жойидами? — Алламжонов "курдистонлик табиб"га нега чора кўрилмаётганини айтди

ИИВ ва ССВ карантинга амалга қилишни, табиб аҳолининг ишонч ва эътиқодидан фойдаланиб, фаолият юритаётгани ҳақида огоҳлантирди. Комил Алламжонов хатони кўриб қолса, қонунлар ва жазоларни эслатувчи ИИВ қаерга қараётганини сўради.

1309views2replies
0

Очиқ манбалардан

Ижтимоий тармоқларда “курдистонлик табиб” Али Маҳмуд Ҳасан келгани ҳақида видео тарқалиши ортидан ИИВ фуқароларни миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликларини ҳамда карантин қоидаларига риоя қилишни сўради.  
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолининг ишонч ва эътиқодидан фойдаланиб, сохта табиблик фаолияти билан шуғулланаётганлар хақида огоҳлантирди. 
“Агар унинг фирибгарлиги ҳақидаги маълумотлар асосли, исботланган бўлса, нега унинг фаолияти чекланмаяпти? Унинг бемалол вилоятма-вилоят юриб, одамларни даволашига йўл қўйиб бериляпти”, - дейди Комил Алламжонов. 
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раисига кўра, агар у ҳақиқатда фойдали табиб бўлса, уни ҳам рўйхатга олиш, лицензия бериш керак.
“Энди бир камига четдан келиб, хоҳлаган одам, хоҳлаган ишини қилиб кетиши қолганди. Шаҳарнинг дарвозаси жойида турибдими ўзи? Албатта, кимдир ўлиши ёки азият чекиб, вой дод, дейишини кутяпмизми?”, - ҳолатни сўроққа олади у. 
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик хизмат карантин, деб роса жазолашни биладику. Ёки матбуот ходимларининг озгина хатосини кўриб қолса, қонунлар ва жазоларни эслатувчи ИИВ қаерга қараяпти? Бу ҳолатда расмий муносабатнинг ўзи камлик қилади. Ишлаш керак, ўртоқлар, қуруқ гапиравермай!”, - хулоса қилган Комил Алламжонов.
1309views2replies
0

Изоҳлар