Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистонда ҳаво +32 гача исиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта ичи кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1027views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 6 апрелда республиканинг шимолий ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади.   
Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +18...+20 даражагача исийди ва меъёрий қийматларга яқинлашади.
7-9 апрелда илиқ ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 
Марказий, шарқий ҳудудларда кундузги ҳаво ҳарорати +23...+ 26 даража илиқгача, шимолда ва жанубда +27...+32 даража илиқгача аста-секин кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даражага кўп.
5-9 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
1027views0replies
0

Изоҳлар