Излаш
RUUZ

Криминал

Жиззахлик “замдиректор” Telegram’даги ёзишмалар сабаб хотинини ўлдириб қўйди

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, аёл “бўйин соҳасида  санчилиб-кесилган тан жароҳатидан кўп қон кетиши” сабабли вафот этган.

1828views0replies
0

UzNews.uz

Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги умумтаълим мактабида директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган 35 ёшли Ҳ.М. жорий йилнинг 31 март куни соат тонгги 4-30 ларда вақтинчалик ижарада яшаб келаётган хонадонда турмуш ўртоғининг жонига қасд қилган.
Аниқланишича, Ҳ.М турмуш ўртоғи М.М.нинг телеграмдаги ёзишмаларини ўқиб қолиши ва ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал ушбу мудҳиш ҳодисага сабаб бўлган.
Жанжал оқибатида Ҳ.М яшаш хонадони меҳмонхонасида ўткир тиғли ошхона пичоғи билан М.М.нинг чап бўйин соҳасига икки маротаба уриб тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббий экспертизасининг бирламчи хулосасига кўра, М.М.нинг ўлимига “бўйин соҳасида  санчилиб-кесилган тан жароҳатидан кўп қон кетиши” сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Дўстлик туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят ишининг олиб борилиши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
1828views0replies
0

Изоҳлар